Ўзбекистон пара спортчилари Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Сақлаш
09:48 / 15.12.2025 13 0

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган В ёшлар Пара Осиё ўйинларида тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон спорт делегацияси Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

 

Мазкур мусобақада Ўзбекистон ёш пара спортчилари жами 197 та – 99 олтин, 57 кумуш ва 41 бронза медалини қўлга киритди ҳамда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

 

 

Пара пауэрлифтингчимиз Баҳриддин Холбўтаев 54 кг вазн тоифасидаги спортчилар беллашувида 121 кглик тошни кўтариб, олтин медални қўлга киритиш билан бирга Осиё рекордини ўрнатди.

 

7-14 декабрь кунлари бўлиб ўтган мусобақаларда қитъамизнинг 35 мамлакатидан 1500 нафарга яқин атлетлар 11 та спорт тури бўйича беллашди.

 

 

Ўзбекистон делегацияси пара енгил атлетика, пара таэквондо, бочча, пара сузиш, пара армрестлинг, пара пауэрлифтинг бўйича мусобақаларда иштирок этди.

 

Маълумот учун, 2021 йил Баҳрайнда ўтказилган ИВ пара Осиё ўйинларида юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида 16 та медаль (11 олтин, 1 кумуш, 4 бронза) олиб, 6-ўринни эгаллаганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//