Жамият
12 декабрь куни Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбаев, Қирғиз Республикаси президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Аманкан Кенжебаев, Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Аскарали Мадаминов шунингдек, Ўш шаҳар аҳолиси иштирок этди.
Ҳайкал Ўш шаҳрининг Қурманджан Датка ва Навоий кўчалари кесишган жойда ўрнатилган. Бундан ташқари, айни пайтда Ўшда Алишер Навоий номини олган дам олиш боғи, мактаб ва кўча ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Ўш шаҳри ҳокимиятининг таъкидлашича, ҳайкалнинг очилиши Қирғиз ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик ва биродарлик муносабатларини мустаҳкамланишининг, шунингдек, умумий маданий меросга бўлган ҳурматнинг рамзи бўлди.
Маълумот учун, Ўш шаҳрида Бобур номидаги ўзбек академик театри мавжуд. У нафақат Қирғиз балки Ўзбекистон учун ҳам муҳим маданият маскан ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
77445
Жамият
56557
Жамият
55742
Жамият
50812
Жамият
//
Изоҳ йўқ