«Ўзбекистон менда яшайди» миллий контентлар танлови ғолиблари тақдирланди

Сақлаш
15:31 / 12.12.2025 8 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон менда яшайди» миллий контентлар танловини эълон қилган эди. Танлов ёшлар орасида катта қизиқишларга сабаб бўлди, жами 300 дан ортиқ иштирокчидан мингдан ортиқ ижодий иш келиб тушди.

 

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра танлов ғолиблари аниқланди.

 

«Энг яхши видеоролик» номинацияси:

 

1-ўрин – Бахтияр Қуденов, Қорақалпоғистон Республикаси,

2-ўрин – Беҳзод Шомуродов, Сурхондарё вилояти,

3-ўрин – Мустафо Анваржонов, Фарғона вилояти.

 

Ушбу номинацияда 1-ўрин – 30 000 000 сўм, 2-ўрин – 20 000 000 сўм, 3-ўрин – 15 000 000 сўм миқдорида мукофотланди.

 

«SI ёрдамида тайёрланган энг яхши видеоролик» номинацияси:

 

1-ўрин – Эркин Хушматов, Навоий вилояти,

2-ўрин – Беҳзод Ҳамзаев, Хоразм вилояти,

3-ўрин – Аслиддин Хўжанов, Тошкент шаҳар.

 

Ушбу номинацияда 1-ўрин – 20 000 000 сўм, 2-ўрин – 15 000 000 сўм, 3-ўрин – 10 000 000 сўм пул билан мукофотланади.

 

«Энг яхши расмлар тўплами» номинацияси:

 

1-ўрин – Беҳзод Болтаев, Бухоро вилояти,

2-ўрин – Эъзоза Умрзоқова, Навоий вилояти,

3-ўрин – Беҳзод Собиржонов, Наманган вилояти.

 

Мазкур номинацияда 1-ўрин – 10 000 000 сўм, 2-ўрин – 8 000 000 сўм, 3-ўрин – 5 000 000 сўм пул билан мукофотланди.

 

Ҳакамлар томонидан «Энг кўп овоз йиғган видеоролик» номинацияси учун 3 та ижодий иш танлаб олинди. Улар Камрон Раҳматуллаев (Андижон вилояти), Шоҳрух Неъматов (Тошкент шаҳри), Нуржамал Нуруллаева (Қорақалпоғистон Республикаси).

 

Мазкур ижодий ишлар Oyina.uz порталининг телеграм каналида овозга қўйилди, овоз бериш жараёни 12-октабр, соат 20:00га қадар давом этади. Овозлар миқдорига қараб 1, 2, ва 3-ўринлар аниқланади:

 

1-ўрин – Нуржамал Нуруллаева, Қорақалпоғистон Республикаси,

2-ўрин – Камрон Раҳматуллаев, Андижон вилояти,

3-ўрин – Шоҳрух Неъматов, Тошкент шаҳри.

 

Мазкур номинацияда 1-ўрин – 15 000 000 сўм, 2-ўрин – 12 000 000 сўм, 3-ўрин – 10 000 000 сўм пул мукофотини қўлга киритди.

 

Oyina.uz порталини кузатиб боринг, тез орада янги танловларни эълон қиламиз.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//