Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан «Энг намунали вазирлик ва идора» ҳамда «Энг намунали туман ва шаҳар» танловлари ўтказилди.
Танловни ўтказиш жараёнида Маънавият ва маърифат кенгашлари фаолиятининг самарали йўлга қўйилганлиги, Маънавият ва маърифат масканларининг ташкил этилганлиги, маънавият бўлинмаларининг моддий-техник базаси ҳолати, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш борасида шаклланган ўзига хос тажриба, ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар учун масъул бўлган раҳбарлар фаолияти таҳлили, газета ва журналларга обуна ҳолати, тадбирларга ёшлар қамрови каби масалаларга алоҳида эътибор қаратган вазирлик-идора ва туман (шаҳар)ларнинг фаолиятига устуворлик берилди.
.jpg)
Янгиланган низом талабларидан келиб чиқиб бу йил биринчи марта танловларнинг ҳудудий босқичи ташкил этилди, яъни барча туман (шаҳар)лар ҳудудий комиссиялар томонидан ўрганилди. Ўрганишлар натижасига кўра, ўз ҳудудида 1-ўринни эгаллаган 14 та (ҳар бир ҳудуддан 1 тадан) туман (шаҳар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгашлари томонидан 2025 йилда «Энг намунали туман ва шаҳар» танловида иштирок этиш учун тавсия этилди.
.jpg)
Баҳолаш натижаларига кўра,
«Энг намунали вазирлик ва идора» танловида:
Бош прокуратура 1-ўрин,
Божхона қўмитаси 2-ўрин,
«Навоий кон-металлургия комбинати» эгаллади.
.jpg)
«Энг намунали туман ва шаҳар» танловида:
Қамаши тумани 1-ўрин,
Чилонзор тумани 2-ўрин,
Вобкент ва Балиқчи туманлари 3-ўринни эгаллади.
.jpg)
Шунингдек,
«Давлат тилида иш юритиш бўйича энг намунали вазирлик-идора» – Адлия вазирлиги;
«Энг фаол китобхон вазирлик-идора» – Бизнесни ривожлантириш банки;
«Энг фаол тарғиботчи вазирлик-идора» – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
«Энг яхши вазирлик-идора сайти» – Миллий гвардия;
«ОАВ ва ижтимоий тармоқларда энг фаол вазирлик-идора» – Мудофаа вазирлиги
номинациялари бўйича совриндорлар тақдирланиб, махсус диплом ва 3 миллион сўмлик китоблар тўплами билан мукофотланди.
Танловнинг тақдирлаш маросими 2025 йил 12 декабрь Тошкент шаҳридаги Миллий гвардия «Маънавият ва маърифат маркази»да ўтказилди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77442
Жамият
56553
Жамият
55737
Жамият
50807
Жамият
//
Изоҳ йўқ