Жамият
Ўзбекистонда дори-дармонларни электрон ретсепт асосида бериш тартиби жорий этилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 12-декабрдан кучга кирган қарорида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, 2025-йил 10-декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман ва шаҳарлардаги (жадвалда кўрсатилган) барча тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича (агар мавжуд бўлса) электрон ретсепт расмийлаштирилади.
Беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот (халқаро патентланмаган ёки оригинал дори номи, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) электрон ретсептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади.
Электрон ретсептда бир ёки бир нечта ташхис асосида 5 тагача дори кўрсатилиши мумкин. Агар электрон ретсептда 5 тадан ортиқ белгиланиши лозим бўлса, шифокор томонидан қолганлари амалдаги ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ қўшимча асослантирилади.
Ҳужжатда белгиланишича, 2025-йил 10-декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман ва шаҳарларда, 2026-йил якунига қадар эса республиканинг барча ҳудудларидаги дорихоналар “Электрон ретсепт” модули билан белгиланган маълумотларни реал вақт режимида алмашилишини таъминлаши шарт.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2027-йил 1-январга қадар ретсепт билан бериладиган дори воситаларини электрон ретсепт асосида тайинлаш натижаларидан келиб чиқиб, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақловчи дори воситаларини ҳам электрон ретсепт асосида бериш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ўзбекистонда дорихоналар томонидан ретсепт асосида бериладиган дори воситасини ретсептсиз берганлик учун қонунчиликда дорихона ходимига нисбатан жавобгарлик белгиланган. Ресепт бўйича бериладиган дорилар рўйхати Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги сайтида келтирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77440
Жамият
56553
Жамият
55737
Жамият
50807
Жамият
//
Изоҳ йўқ