Жамият
Мажбурий ижро бюроси айрим фуқароларга ижтимоий тармоқлар орқали, гўёки бюро номидан ижро ҳужжати ёки қарздорлик ҳақида юборилаётган хабарлар сохта эканини маълум қилди. Бундай хабарларда фуқаронинг исм-шарифи ва ҳаттоки паспорт рақамлари келтирилаётгани ҳам одамларни ишонтиришга қаратилган фирибгарлик усули экани қайд этилди.
Расмий маълумотга кўра, ушбу хабарлар ва уларга илова қилинаётган апк туридаги иловалар фирибгарлар томонидан қурилган тузоқ бўлиб, уларни юклаб олиш натижасида пластик карточка маълумотлари ва пул маблағлари ўғирланиши мумкин.
МИБ ҳақиқий ижро ҳужжатлари ва қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга фақат мобил СМС хабар ҳамда махсус МИБ инфо номер орқали юборилишини эслатди.
Шунингдек, ижро иши ёки қарздорлик ҳақида ишончли маълумот олиш учун фуқароларга Бюронинг расмий www.mib.uz веб-сайти ва Гоогле ПлайМаркет ҳамда АппСтореъдаги расмий мобил иловаларидан фойдаланиш тавсия этилди.
Ташкилот фуқароларни шахсий маълумотларини бегона шахслардан эҳтиёт қилишга, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар қандай шубҳали ҳавола ва хабарларга ишонмасликка чақирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77726
Жамият
56708
Жамият
55930
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ