Жамият
Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда, Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқарган ва ҳозир зарур чоралар кўрилмоқда.
«Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини (мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, шифохоналар, олий таълим муассасалари, иссиқлик электр станциялари ва бошқалар) табиий газ билан барқарор таъминлаш бош вазифаларимиздан бири ҳисобланади», дейилади хабарда.
Шу боис, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.
Вазирлик бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини ҳамда ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилишини билдирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77726
Жамият
56708
Жамият
55930
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ