«Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти» асари тақдимоти бўлиб ўтди

Сақлаш
16:35 / 11.12.2025 13 0

Бугун, 11 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида покистонлик журналист ва ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг «Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти» номли китобининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Олий Мажлиси вакиллари, Покистон Ислом Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ва матбуот котиби Муртазо Соланги, икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари, фан, адабиёт ва медиа соҳалари намояндалари иштирок этди.

 

 

 

«Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти» китоби бадиий-публицистик асар бўлиб, у Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс ғояси ва амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг мазмун-моҳиятига бағишланган.

 

Муаллиф бу асарида Ўзбекистон ва Покистон етакчиларининг Марказий ва Жанубий Осиёни ўзаро боғлайдиган транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган ташаббуслари ва уйғун интилишларига ҳам эътибор қаратиб, бу жараён том маънода қайта тикланаётган афсонавий Буюк ипак йўли эканини таъкидлаган.

 

Китобда нафақат Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари қаламга олинган, балки Янги Ўзбекистон тараққиёт йўли Покистон ва бутун Шарқ учун намуна бўлиши урғуланган.

 

 

Асарга сўзбошини Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ёзгани эса икки давлат раҳбарлари ва халқлари ўртасидаги ишонч ва яқин дўстликнинг ёрқин рамзидир.

 

 

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу асар Учинчи Ренессанс ва Янги Ўзбекистон ғояларининг аҳамияти халқаро миқёсда янада теран англаниши, Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлиги ва дўстлиги янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилишига ишонч билдирди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//