Жаҳон
Швецияда чиқинди, айниқса сигарет қолдиқлари муаммоси мавжуд. Йилига миллиарддан ортиқ сигарет қолдиғи кўчаларга ташлаб кетилади. Одамларни атроф-муҳитни ифлослантирмасликка тарғиб қилиш айтарли натижа бермаяпти.
Швециянинг Cорвид Cлеанинг компанияси ушбу муаммога янги ечим таклиф қилган. Компания махсус савдо автоматини яратди. Қарға автоматга сигарет қолдиғини ташлаганда, автомат унга егулик – масалан, ерёнғоқ беради.
Янги техника ақлли. У сигарет қолдиғини чўп ёки барг каби нарсалардан ажрата олади. Фақат керакли предмет автоматга тушгандагина у ерёнғоқ чиқаради.
Бу рағбатлантирувчи тизим қарғаларга «чиқиндини овқатга айрибошлаш мумкин» деган ғояни ўргатади. Вақт ўтиши билан улар ердаги қолдиқларни излаб топиб, уни автоматга олиб келишга одатланади.
Бу қарғалар ёввойи ва эркин яшайди. Уларни қафасда сақлашмайди ёки лабораторияларда махсус ўргатишмайди. Улар ўзлари хоҳлаган ҳолда ушбу жараёнда иштирок этади.
«Биз қарғаларни кўчаларимизни тозалашга ўргата оламиз, аммо фикрлаш қобилиятига эга одамларни чиқинди қутиларидан фойдаланишга мажбур қила олмаймиз», дея изоҳ берган ғоя муаллифларидан бири.
Ҳозирча стартап оммавий ишлаб чиқарилгани йўқ. Cорвид Cлеанинг 2022 йилдан бери бошқа шаҳарларда ҳам бу техникани ёйишга уриниб келмоқда. Бироқ 2017 йилда Нидерландияда «Cроwбар» деб номланган худди шундай лойиҳа муваффақиятсизликка учрагани учун ҳозирча ҳеч ким Швеция тажрибасига катта эътибор бергани йўқ.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
77438
Жамият
56551
Жамият
55734
Жамият
50805
Жамият
//
Изоҳ йўқ