Сиёсат
10 декабрь куни Hyundai Ротем компанияси Ўзбекистонга режалаштирилган олтита тезюрар поезднинг биринчи партиясини жўнатди. Маросим Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳридаги Масан портида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон делегациясидан бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев, «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зуфар Нарзуллаев тадбирда иштирок этди.
Тошкент – Урганч – Хива йўналиши учун мўлжалланган ҳамда Хоразм ҳукмдори ва лашкарбошиси шарафига «Жалолиддин Мангуберди» номи билан аталган етти вагонли поезд муддатидан олдин – 17 ойда қуриб битказилди, деб ёзди Тҳе Кореа Тимес. Хабар қилинишича, бу Жанубий Кореянинг биринчи тезюрар поезд экспорти лойиҳаси.
.jpg)
Тезлаштирилган тугаллаш туфайли поезд Ўзбекистонга кутилганидек мартда эмас, балки январь февралда келиши кутилмоқда. Қолган бешта поезд 2026−2027 йилларда етказилиши кутилмоқда.
Поезд узунлиги – 175 м, сиғими – уч тоифада тахминан 390 йўловчи: ВИП, бизнес ва эконом.
Корея нашрининг таъкидлашича, модификацияланган КТХ-Эум (ЭМУ-260) поездлари 260 км/соат тезликка эриша олади. Улар Ўзбекистоннинг чўл иқлими учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, чангга, ҳаддан ташқари юқори ва паст ҳароратларга, қум бўронларига чидамли тизимлар билан жиҳозланган ҳамда узоқ масофаларга саёҳат қилиш учун мўлжалланган, деб ёзмоқда Electimes.
Поезд Hyundai Rotem томонидан Ўзбекистон темир йўллари билан 2024 йил июнь ойида имзоланган шартнома доирасида ишлаб чиқарилади.
Таъкидланишича, Тошкентдан Хивага 14 соат ҳаракатланадиган оддий поезддан фарқли ўлароқ, янги тезкор поезд манзилга 7 соат 40 дақиқада етиб боради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77440
Жамият
56553
Жамият
55737
Жамият
50807
Жамият
//
Изоҳ йўқ