Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев 10-декабрь куни коррупцияга қарши курашиш, комплаенс назоратини такомиллаштириш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ўтган даврда давлат органларида комплаенс назорати тузилмаларининг фаолияти қайта кўриб чиқилиб, ички назорат бўлинмаларида 11 мингдан ортиқ ўрганишлар ўтказилгани, 793 миллиард сўмлик маблағларнинг мақсадсиз сарфланишининг олди олингани маълум қилинди. Қарийб 2 триллион сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди, 478 миллиард сўмлик зарар ундирилди.
Соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими, кадастр ва қурилиш тизимлари ҳамда давлат хизматчилари орасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, кадрларни ишга олишда шаффофликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув курсларида ўқитиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Қарорлар қабул қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди. Шу мақсадда “Э-қарор” тизимида ҳужжатларнинг очиқ эълон қилиниши устидан назоратни ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланишда жамоатчилик назорати имкониятларини кенгайтириш топширилди.
Тақдимот давомида соҳа ва тармоқларда коррупция омилларини бартараф этиш бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш таклиф қилинди. Бунда коррупция жиноятлари статистикаси ва бюрократия даражаси юқори, фаолияти бўйича фуқаролардан энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган ҳамда рақамлаштириш даражаси паст бўлган соҳалар билан манзилли ишлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Коррупция ҳақида хабар бераётганлар сонини ошириш мақсадида уларга ҳимоя ордери беришни йўлга қўйиш, рағбатлантиришнинг реал механизмини жорий этиш муҳимлиги таъкидланди. “Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилди.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
77438
Жамият
56551
Жамият
55734
Жамият
50805
Жамият
//
Изоҳ йўқ