Маданият
“Бугун биз учун муҳим ва том маънода тарихий кун. Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг 20-сессиясида Қорақалпоғистоннинг иккита бетакрор маданий қадрияти – қўбиз ва ўтов ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига расман киритилганини ифтихор билан маълум қиламан.
Бой асраб-авайлаш ва тарғиб этишга ҳисса қўшган барча моҳир усталар, тадқиқотчилар, анъаналаримиз ҳимоячилари ҳамда ихлосмандларга миннатдорчилик билдираман. Бу маданиятимизга дахлдор барчанинг ғалабасидир! Биз эса ўзлигимизни бемисл қилувчи қадриятларимизни кўз қорачиғидек сақлаган ҳолда олға қадам ташлашда давом этамиз”, дейди Саида Мирзиёева.
Мазкур янгилик 9-декабрь куни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ўтган Номоддий маданий мерос қўмитасининг 20-сессияси давомида эълон қилинди.
“Ушбу мерос жиддий хавф остида бўлиб, моҳир усталар сонининг камайиб бориши, ёш авлоднинг етарли хабардор эмаслиги ҳамда мазкур билимларни келажак авлодларга етказиш асраб-авайлашдаги қийинчиликлар бунга сабаб бўлмоқда”, — дейилади ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабарида.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
77438
Жамият
56551
Жамият
55734
Жамият
50805
Жамият
//
Изоҳ йўқ