Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида бир қанча соҳа фидойилари мукофотланди.
“Албатта, бундай улкан натижалар ортида деҳқон ва фермерларимиз, кластерлар, умуман, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳар бир инсоннинг меҳнати, жасорати, фидойилиги турибди, десак тўғри бўлади. Уларнинг заҳмати, мард ва олийжаноб фазилатлари ҳар қанча эътироф ва эътиборга муносиб”, деди президент.
Президентнинг шу йил 9 декабрдаги фармонига мувофиқ, соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Маросимда ана шу мукофотлар тантанали равишда топширилди. Президент сўзининг давомида келгуси йил учун соҳа олдида турган энг муҳим вазифаларни белгилаб берди.
“Мен бир гапни такрор айтишдан чарчамайман. Илм ва изланиш бўлмаган соҳада ривожланиш ҳам, юксалиш ҳам, тараққиёт ҳам бўлмайди”, – деди давлатимиз раҳбари.
“Бугун Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида сизлар билан кўришиб, суҳбатлашиб, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлашга қарор қилдим”, деди Президент.
Пахта, ғалла ва боғдорчиликда кескин ўзгариш қила олган Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилояти ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, Қува, Балиқчи, Дўстлик, Қуйи Чирчиқ ва Нукус тумани ҳокимлари ҳам бор.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Президент уларнинг қўшимча таклифлари ва фикрларини тинглади.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
77438
Жамият
56551
Жамият
55734
Жамият
50805
Жамият
//
Изоҳ йўқ