Жамият
Ўзбекистоннинг кўплаб жойларида соат 17:00 дан бошлаб электр энергияси бир неча соатга ўчирилиши ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
“Ушбу хабарлар мутлақо нотўғри мазмунда бўлиб, ижтимоий тармоқ эгалари томонидан одамларни ўзига жалб қилиш мақсадида шу тартибда ёзилган”, дейилади муносабатда.
Билдирилишича, 9 декабрда эълон қилинган расмий хабарда айрим ҳудудларнинг электр таъминотида асосан истеъмол ортган паллаларда (соат 17:00-21:00 лар оралиғида) қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкинлиги, агар бунга зарурат туғилса, истеъмолчилар олдиндан хабардор қилиниши айтилган.
Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқ эгаларидан тасдиқланмаган ва нотўғри бўлган маълумотларни тарқатмасликларини сўради. Бу бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжудлигини эслатди.

Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77726
Жамият
56708
Жамият
55930
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ