Жамият
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқот ўтказмоқда.
“Сизларнинг нафақат қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги беқиёс ишларингиз ҳар қанча таҳсинга сазовор”, деб сўз бошлади давлат раҳбари.
Айтилишича, пахтачиликда илм-фан ютуқлари ва илғор агротехнология олиб кирилгани, юқори унумдор хорижий навлар экилгани ҳисобига деҳқон ва фермерлар томонидан 875 минг гектар ерда 4 миллион тоннага яқин хирмон яратилди. Илк бор пахтада ўртача ҳосилдорлик 46 сентнерга етди. Жорий йил 3 мингдан зиёд фермер гектаридан ўртача 50-60 сентнерлик, 1,5 минги 70 сентнерлик маррадан ўтиб, пахтачиликда ўзининг тажриба мактабини яратди.
Маълумот берилишича, ғаллакорлар ҳам янги маҳаллий навлар ва биотехнология орқали бу йил 8 миллион 400 минг тонна хирмон яратди, ўртача ҳосилдорлик 85 сентнерга етди. Бунда ҳар бир гектар ердан 100 сентнердан ҳосил олган 3,5 мингдан зиёд фермерларнинг муносиб ҳиссаси бор. Шоликорларнинг меҳнати ҳам алоҳида эътироф этилди. Улар бу йил 268 минг гектарда шоли экиб, 1 миллион 340 минг тонна ҳосил олди, ўртача ҳосилдорлик 50 сентнерга етди.
Сув масаласи долзарб бўлган ҳозирги даврда фермерлар шолининг ўзида 35 минг гектарда сув тежовчи технология қилгани, 45 минг гектарда шолини кўчат усулида эккани учун 350 миллион куб метр сув тежалди.
Айтилишича, уч йилда 155 минг гектар боғ ва узумзор барпо этилди, интенсив боғлар 150 минг гектарга етказилди. Жорий йилда 3,4 миллион тонна мева, 2 миллион тонна узум, 19,5 миллион тонна сабзавот, полиз ва картошка, 1 миллион тонна дуккакли ва мойли экинлар етиштирилди.
Энг муҳими, шуларнинг ҳисобидан ички бозорда нархларни барқарор ушлаб туриш билан бирга қишлоқ хўжалиги тўқимачиликдан кейинги энг кўп валюта олиб келаётган соҳага айланди.
Йил бошидан озиқ-овқат экспорти 37 фоизга ўсиб, 3 миллиард долларга етди, йил якуни билан бу кўрсаткич илк бор 3,2 миллиард доллардан ошади. Мева-сабзавотларимиз кириб борган давлатлар сони 18 тага кўпайиб, 83 тага етди. Қуритилган олхўри ва ўрик экспорти бўйича дунёда 3-ўринга, шафтоли ва майизда 7-, гилосда 8-, узумда 13-ўринга чиқилди.
“Бугун Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни арафасида сизлар билан кўришиб, суҳбатлашиб, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлашга қарор қилдим”, деди Президент.
Пахта, ғалла ва боғдорчиликда кескин ўзгариш қила олган Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилояти ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, Қува, Балиқчи, Дўстлик, Қуйи Чирчиқ ва Нукус тумани ҳокимлари ҳам бор.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77434
Жамият
56548
Жамият
55731
Жамият
50802
Жамият
//
Изоҳ йўқ