Жамият
Рақобат қўмитаси тадбиркорларни янги йил арафасида акциялар ўтказиш ва чегирмалар қўллашда қонунчилик талабларига амал қилишлари зарурлиги ҳақида огоҳлантирди.
Рақобат қўмитаси бундай тадбирларни истеъмолчиларнинг манфаатлари йўлида қўллаб-қувватлайди ва ҳар қандай ҳуқуқий кўмак ҳамда тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатишга доимо тайёрлигини айтди.
Айтилишича, айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан сохта чегирмалар ёки акцияга қўйилган товарлар сони ва бошқа зарур ахборотларни тақдим этмаслик ҳолатлари аниқланмоқда. 2025 йилнинг ўтган даврида қўмитага келиб тушган 48 мингдан ортиқ мурожаатнинг асосий қисми истеъмолчиларга тўғри ва тушунарли ахборот тақдим этмаслик билан боғлиқ.
Чакана савдо қоидаларига кўра сотувчи чегирма товар ва нархи ҳисобини юритишга, маҳсулотнинг охирги 30 кунда амалда бўлган баҳосини қайд этишга ҳамда истеъмолчининг талабига кўра, мазкур маълумотларни тақдим этишга мажбур.
Сотувчилар товар нархига чегирма қўллашда қуйидагиларга амал қилиши лозим:
– чегирмани аниқ фоиз ёки сумма шаклида белгилаши ҳамда товар нархи осон аниқланишини таъминлаш;
– истеъмолчининг талабига кўра, ҳар бир товар учун чегирма нархгача бўлган қиймат тўғрисида аниқ маълумот бериш;
– товарнинг чегирма эълон қилингунга қадар охирги 30 кундаги энг паст нархини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно);
– агарда чегирма нархда сотилиши назарда тутилган товар сони чекланган ёки мавсумий ёхуд маҳсулотларининг ҳолатига боғлиқ бўлса, бу ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиш;
– махсус таклифнинг бошланиш ва тугаш санаси аниқ кўрсатилиши, агар чегирма нарх фақатгина муайян шароитларда қўлланилса, бу ҳақда маълум қилиш;
– агар чегирмани тақдим этиш истеъмолчидан шахсга доир маълумотларни бериш ёки рўйхатдан ўтказишни талаб қилса, сотувчи шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши ҳамда маълумотларни қайта ишлаш мақсадлари ва шартларини очиқлаши керак.
Шу билан бирга, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сотишда чегирмалар қўллаш, дори воситалари, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси бўйича ҳамда энергетик ичимликлар рекламасида рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш тақиқланади.
Қўмита тадбиркорларни юқорида келтирилган талаблар бузилишида тегишли жавобгарлик ва молиявий жарималар қўлланиши бўйича огоҳлантирган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77434
Жамият
56548
Жамият
55731
Жамият
50802
Жамият
//
Изоҳ йўқ