Жамият
Баҳром Норқобилов Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Дониёр Мадиримов вазифасидан озод этилди.
Халқ депутатлари Оҳангарон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифалар юзасидан маъруза қилди.
Сессия кун тартибидан ташкилий масала ҳам ўрин олди. Унга кўра, Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Мадиримов Дониёр Маматсалиевич ўз лавозимидан озод қилинди.
Зоир Мирзаев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган Баҳром Тураевич Норқобилов номзодини Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тавсия этди.
Сессия якунида депутатлар уни Оҳангарон тумани ҳокими этиб тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилдилар.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ