Сиёсат
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонунда мадҳиямизга оид қоидалар белгилаб қўйилган.
Қонунга кўра, спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Давлат мадҳиясининг ижро этилиши мусобақа ташкилотчилари томонидан таъминланади.
Давлат мадҳияси “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган матни ва мусиқавий таҳририга айнан мувофиқ ҳолда ижро этилиши лозим.
Спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Давлат мадҳиясини қисқартириб ижро этилишига йўл қўйилади. Бунда Давлат мадҳиясининг бошланиши ва нақорат бир мартадан айтилади.
Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида ижро этилади.
Давлат мадҳияси тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб давлат байроғига юзини бурган ҳолда куйланади (тингланади).
Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш маросими халқаро спорт ташкилотларининг мавжуд амалиётини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Маданият
77545
Жамият
56614
Жамият
55814
Жамият
50885
Жамият
//
Изоҳ йўқ