Жамият
Ховос туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам иштирок этди.
Хабарга кўра, Турдимов туманда бир қатор муҳим йўналишларда жиддий қолоқлик ва сусткашлик ҳолатлари мавжудлигини кескин танқид қилган.
Жумладан, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини ошириш, инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалда йўлга қўйиш, экспорт ҳажмини кўпайтириш каби устувор масалаларда туман биринчи раҳбарининг ташаббуси, масъулияти ва талабчанлиги етарли даражада эмаслигини билдирган.
Туманни янада ривожлантириш борасида ишга солинмаган имкониятлар ҳақида депутатлар ҳам ўз фикрларини айтиб ўтган.
Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилган бўлиб, шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Йўлдошев Улуғбек Хасанович эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Депутатлар томонидан Юлдашев Қомус Мирович номзоди Ховос тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Маълумот учун, Қомус Юлдашев 1983 йилда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.
Мазкур лавозимгача у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77433
Жамият
56546
Жамият
55731
Жамият
50801
Жамият
//
Изоҳ йўқ