Жамият
Ижтимоий тармоқларда Humans иловасига уланган карталардан пул ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Марказий банк расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, «Humans companies» АЖ ва «Octagam» АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.
«2025 йил 8 декабрь куни, соат 08:30 атрофида Марказий банкка фуқаролар томонидан Humans иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақида мурожаатлар келиб тушди. Ушбу ҳолат юзасидан Марказий банк ўз ваколатлари доирасида «Оctagram» АЖ (Paylov – савдо белгиси) билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий заифликларни бартараф этиш мақсадида P2P амалиётларини тўхтатиш бўйича кўрсатма берган», дейилади муносабатда.
Ҳозирда Humans мобил иловаси орқали «Оctagram» АЖ (Paylov – савдо белгиси) томонидан олиб борилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилган.
«Ҳурматли фуқаролар, Uzcard ва Humo карталари орқали амалга ошириладиган тўлов ва ўтказмалар одатий тартибда ишламоқда. Карталардан бошқа банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида фойдаланиш имконияти ҳам сақланиб қолган», дейилади муносабатда.
Марказий банк айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошлангани, барча шубҳали транзаксиялар, техник жараёнлар ва платформалар ўртасидаги амалий ҳамкорлик тўлиқ ўрганилаётгани ҳақида ёзди.
Текширув натижалари бўйича қўшимча расмий ахборот тақдим этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77433
Жамият
56545
Жамият
55729
Жамият
50801
Жамият
//
Изоҳ йўқ