Ўзбекистоннинг 38 та олийгоҳи дунёнинг энг нуфузли «яшил» университетлари рўйхатига киритилди

Сақлаш
13:12 / 09.12.2025 2 0

5 декабрь куни Тайванда 2025 йилги UI GreenMetric рейтингининг расмий натижалари эълон қилинди.

 

Хабарга кўра, дунёнинг энг нуфузли «яшил» университетлар рейтингидан ўрин олган таълим масканлари орасида Ўзбекистон олийгоҳлари ҳам бўлиб, улар муносиб натижалар билан қайд этилган.

 

Жорий йилда 105 давлатдан 1 745 та университет баҳоланган ушбу рейтингда Ўзбекистоннинг 79 та олий таълим муассасаси иштирок этган ва шундан 38 таси дунёнинг ТОП-1000 талигидан жой олган.

 

Ўзбекистон ОТМлари ичида энг яхши натижа Тошкент давлат юридик университетига тегишли бўлиб, рейтингда 181-ўринни банд қилган.

 

Кейинги энг юқори кўрсаткични Фарғона давлат университети қайд этган – 327-ўрин.

 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети эса 335-ўринга лойиқ кўрилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//