Жамият
Рақобат қўмитаси томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.
Рекламага оид қонунбузилишларга нисбатан тезкор чоралар кўриш мақсадида тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган вақтида амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 86 та веб-сайтни блоклаш бўйича тегишли назорат органига маълумотлар киритилган бўлиб, шундан 70 га яқини сайтлар белгиланган тартибда блокланган.
Маълумот учун, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси тақиқланади.
«Қўмита томонидан бу йўналишдаги мониторинг ишлари тизимли давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ