Жамият
Жорий йилнинг 6 декабрь куни «Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақомидаги 33 та туман (шаҳар) ҳокимликларида тажриба-синов тариқасида натижага асосланган бошқарув тизими жорий этилади.
Мазкур тажрибада давлат органлари фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари ва индикаторлари уларга қўйилган вазифалар асосида Агентлик томонидан шакллантирилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши назарда тутилган.
Бунда агентлик:
▪️ натижага асосланган бошқарув моделини ишлаб чиқади ҳамда унинг жорий этилишини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради;
▪️ мақсадли кўрсаткичларга эришилганлигини «samaradorlik.gov.uz» электрон платформаси орқали баҳолашни ташкил этади;
▪️ тегишли вазифаларни бажариш ва мақсадли кўрсаткичларга эришишда кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга кўмаклашади;
▪️ давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун танловларда замонавий ёндашув, зарур ҳолларда, қўшимча босқичларни жорий этади.
Шунингдек, ҳужжатда ёзилишича, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади:
▪️ конституциявий ва миллий даража;
▪️ республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;
▪️ ҳудудий даража;
▪️ туман (шаҳар) даражаси;
▪️ маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.
Кейинги йилнинг 1 январидан «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:
🔸 республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;
🔸 ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг «hrm.gov.uz» электрон платформаси орқали аниқланади;
🔸 раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;
🔸 ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77432
Жамият
56544
Жамият
55729
Жамият
50801
Жамият
//
Изоҳ йўқ