Маданият
Кеча, 8 декабрь куни Қоҳирада Саида Мирзиёева Миср Бош имоми, «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашув ўтказди.
«Шайх ҳазратларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдим», деб ёзди Мирзиёева ўз Телеграм саҳифасида.
.jpg)
Хабарга кўра, мулоқотда Ўзбекистон билан Миср ўртасида маънавият ва фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилган. Шунингдек, маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилган.
Қўшма дастурлар, академик алмашинувлар ва қўлёзмаларни ўрганишни кенгайтириш борасида ҳам ўзаро манфаатдорлик билдирилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ