“Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумига қабул бошланди

Сақлаш
09:28 / 05.12.2025 4 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қў чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форуми ўз ишини бошлайди.

 

Форум 3 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқичда ташаббускорлар, шу жумладан, хориждаги ватандошларимиз kelajakuchun.gov.uz крауд-платформасига кириб, One-ID орқали рўйхатдан ўтади. 5 та устувор йўналишдан бирини танлаб, таклиф мазмунини ёзади.

 

Ҳар бир фуқаро 5 тагача ташаббус йўллаши ҳамда жамоа бўлиб қатнашиши мумкин.

 

2-босқичда юборилган ташаббуслар экспертлар томонидан ўрганиб чиқилади. Энг муҳим деб топилган ташаббуслар кейинги босқичга ўтказилади.

 

3-босқичда муаллифлар ўз ташаббусларини Менторлар кенгаши экспертларига тақдимот қилади. Энг долзарб деб топилган ташаббуслар “Топ–50” ҳамда “Топ–10” тарзида сараланади.

 

Ғолиб деб топилган 10 та энг илғор ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимот қилинади.

 

Якунда маъқулланган ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилади. Уларнинг муаллифлари моддий рағбатлантирилиб, лойиҳалари давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

 

Форумда маъқулланган истиқболли ташаббусларни тижоратлаштириш ва молиялаштиришга “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва бошқа тижорат банклари, шунингдек, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси масъул ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//