Жамият
2 декабрь Гулистон шаҳри Тараққиёт маҳалласидаги буюм бозори ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллон портлаб, 29 нафар одам жароҳат олди.
Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида портлаш оқибатида жабрланганлар даволанаётган шифохонада бўлди.
Президентимиз уларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Уч кун муддатда қурбон бўлганларнинг оиласига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратиш топширилди.
Топшириққа кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази директори бошчилигида 10 нафар малакали шифокорлар бригадаси жабр кўрганларга бепул сифатли тиббий ва психологик ёрдам кўрсатмоқда.
Масъул идораларга ушбу бахтсиз ҳодиса сабабларини тез фурсатларда аниқлаб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
Умуман, ушбу фожиа фавқулодда вазиятлар тизими учун катта сабоқ бўлиши кераклиги қайд этилди. Қиш ойларида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича барча масъуллар 24 соатлик иш режимига ўтиши зарурлиги қайд этилди.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Жамият
77417
Жамият
56531
Жамият
55718
Жамият
50783
Жамият
//
Изоҳ йўқ