Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Сақлаш
16:58 / 04.12.2025 4 0

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Эркинжон Турдимов вилоят ҳокими вазифасига тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

 

«Халқимиз яхши яшасин, фарзандлари замонавий билим ва касб эгалласин, даромади кўпайсин деб ҳаракат қиляпмиз. Мен аминман, яна бир-икки йил қаттиқ излансак, Сирдарёда жуда катта ўсиш, ривожланиш бўлади.

 

Вилоятда мана шундай ишларни ташкил қилиш учун қатъиятли, талабчан, энг асосийси, аҳоли ва тадбиркорларни қийнаётган масалаларга тезкор ечим топадиган салоҳиятли раҳбар керак» – деди давлатимиз раҳбари.

 

Президент аҳоли ва тадбиркорларнинг фикрини ўрганиб, Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажараётган Эркин Турдимовни тавсия этишга қарор қилганини қайд этди.

 

Вилоят фаолларининг фикрлари тингланиб, ҳокимни тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Эркин Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

 

Ҳоким Сирдарёни ривожлантириш бўйича режаларини ҳаётга, аҳоли турмуш тарзига кўчириб, вилоятни энг илғор ҳудудлардан бирига айлантириш учун келаси йил вилоятга жами 3 миллиард доллар инвестиция киритиш, экспортни 500 миллион долларга етказиш, 185 минг одамни банд қилиш бўйича қаттиқ ишлаши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//