Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Гулистон шаҳрининг Бўстон маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини бориб кўрди.
Бўстон маҳалласи жорий йил обод маҳаллага айланди. Ҳудуддаги барча кўп қаватли уйлар таъмирланди, ҳудуд ободонлаштирилди. Маҳалла марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Президент дастлаб шу ерда маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан самимий мулоқот ўтказди. Учрашувда мамлакатнинг барча ҳудудларида қуйи бўғиндаги муаммоларни ҳал этиш, маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар самараси Сирдарёда ҳам ўз аксини топаётгани таъкидланди.
«Маҳалла – жамиятнинг юзи. Мамлакатдаги барча ўзгаришлар, аввало, шу ерда ўз ифодасини топади. Биз шундай тизим яратдикки, илгари жиддий деб ҳисоблаган кўплаб масалаларимизга ечимни айнан маҳалланинг ўзида топяпмиз. Бу институтга эътиборни янада кучайтиришда давом этамиз», деди давлат раҳбари.
Шу ернинг ўзида «еттилик» вакиллари ва нуронийлар билан маҳалла ҳамда вилоят ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар хусусида суҳбат бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятида инфратузилмани ривожлантиришга доир қарори асосида ҳудудда 215 та кўп қаватли уйни қамраб олган махсус манзилли рўйхат шакллантирилган. Ушбу дастур доирасида уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, иссиқлик таъминотини яхшилаш, муҳандислик коммуникация тармоқларини яхшилаш ҳамда атроф-муҳитни ободонлаштириш ишлари режалаштирилган.
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77417
Жамият
56531
Жамият
55718
Жамият
50783
Жамият
//
Изоҳ йўқ