Жамият
Президент топшириғига кўра, Гулистондаги портлаш бўйича Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди. Маълум қилинишича, ҳукумат комиссияси ҳодиса сабабларини аниқлаш билан шуғулланади.
2 декабрь куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги “Уз Bek Family” корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли ёнғин юз берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, улардан 3 нафари вафот этган.
ФВВ хабарига кўра, жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳодиса сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бундай бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси иш олиб боради.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ