Жамият
Хорижда моддий жиҳатдан оғир вазиятга тушиб қолган 270 нафар Ўзбекистон фуқаросига 2025 йил ноябрида жами 100 минг АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам ажратилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик ноябрь ойида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатнинг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган бошқа ишлари ҳақида ҳам маълумот берди.
Унга кўра, консуллик-ҳуқуқий фаолият доирасида 16 972 нафар Ўзбекистон фуқаросига консуллик хизматлари кўрсатилди. Чет элда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 870 нафар фуқарони иш билан таъминлашга кўмаклашилди. Вақтинча сақлаш муассасаларида бўлган 180 нафар фуқаро озод қилинди. Мураккаб шароитдаги ишсиз, вояга етмаган ёки боқувчисиз қолган 157 нафар ўзбекистонлик, шунингдек, одам савдоси қурбони бўлган 5 нафар фуқаролар ватанга қайтарилди.
Шунингдек, хориждаги ватандошлар иштирокида 114 дан ортиқ маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, уларда 10 мингга яқин ўзбекистонликлар жалб этилди.
Мазкур даврда жисмоний ва юридик шахслардан 18 960 та мурожаат қабул қилинган. Улардан 18 140 таси вазирлик Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамда масъул ташкилотлар томонидан ҳал этилган бўлса, қолган 820 таси тегишли манзилларга йўналтирилган.
Барча мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, мурожаатчиларга ўз вақтида зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилган.
Бир ой давомида чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш бўйича 20 591 та виза расмийлаштирилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77414
Жамият
56531
Жамият
55717
Жамият
50781
Жамият
//
Изоҳ йўқ