Жамият
Тошкент шаҳрида автобусда йўл ҳақини тўламаган 20 мингга яқин йўловчи жаримага тортилди. Бу ҳақда Транспорт назорати инспексияси матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, 2025-йилнинг 11 ойи давомида 19 632 та қоидабузарлик ҳолати аниқланиб, йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган йўловчиларга нисбатан баённомалар расмийлаштирилди ҳамда БҲМнинг 10 фоизи — 41 200 сўм миқдорида жарима қўлланди.
Пойтахт жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлашни таъминлашга қаратилган рейд тадбирлари кучайтирилган. Эндиликда Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ходимларига ҳам йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқи берилди.
Маъмурий баённома Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси (транспортда чиптасиз юриш) ҳамда 145-моддасига (йўловчиларни чиптасиз ташиш) асосан расмийлаштирилади. Яъни йўловчига нисбатан маъмурий баённома Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан тузилади ва БҲМнинг ўндан бири миқдорида — 41 200 сўм жарима белгиланади.
“Тошшаҳартрансхизмат” аксиядорлик жамияти томонидан барча автобусларга назорат камералари ўрнатилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ