Жамият
2026 йил 1 февралдан бошлаб қурилишда хавфли деб топилган материалларни қайта ишлаш ёки чиқинди полигонларига топшириш мажбурий бўлади.
1 июндан эса қурилиш чиқиндиларини такрорий фойдаланиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш тартиби кучайтирилади.
Қайд этилишича, 2026 йил 1 февралдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
– буюртмачилар ва ишлаб чиқарувчилар қурилиш объекти ва ишлаб чиқариш корхоналарида хавфлилиги аниқланган, муомаладан чиқаришга мажбурий кўрсатма берилган қурилиш материалларини махсус шартнома доирасида қурилиш чиқиндиларини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналарга ёки чиқинди полигонларига юборишга мажбур бўлади;
– Қурилиш назорати инспекцияси ва Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан ушбу мажбуриятни бажаришни талаб қилиш юзасидан бериладиган мажбурий кўрсатмалар Экология қўмитасининг Ситуацион марказига интеграция қилинади.
2026 йил 1 июндан эса қурилиш чиқиндиларини такрорий фойдаланиш, қайта ишлаш ёки утилизация қилишга йўналтиришнинг қуйидаги тартиби амал қилади:
– қурилиш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда қурилиш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилар ҳажми ва уларни тўплаш жойларини белгилаш, шунингдек, улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича лойиҳавий ечимларни назарда тутиш мажбурий бўлади;
– қурилиш чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида буюртмачи томонидан амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ чанг ва ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
77414
Жамият
56531
Жамият
55717
Жамият
50781
Жамият
//
Изоҳ йўқ