Жамият
Куни кеча Тошкент шаҳридаги ҳаво ифлосланиши юзасидан махсус комиссия йиғилиши ўтказилди. Унга Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислик қилди.
Қабул қилинган чора-тадбирлар хусусида Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ахборот берди.
“Президентимиз мендан ҳар куни бу масала бўйича ҳисобот сўраяптилар. Халқимизнинг саломатлиги билан боғлиқ масала бўлган жойда ҳеч биримизнинг сусткашликка йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ”, деди Саида Мирзиёева.
“Махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар тизимли бўлиши, фақат бугунги вазиятни яхшилабгина қолмай, балки келажакда ҳам бундай экологик офатларнинг олдини олиш имконини бериши мен учун жуда муҳим. Шу боис аниқ муддатларда зарур натижага эришиш бўйича вазифаларни белгилаб бердим”, деди администрация раҳбари.
.png)
Япониянинг замонавий технологияси асосида охирги 1 ҳафталик текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳаво таркибидаги 40 фоиз чанглар антропоген унсурлар (одамларнинг таъсири билан шаклланган), 60 фоизи эса табиий чанглар эканлиги маълум бўлган.
Махсус комиссия йиғилишида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги яшил ҳудудларни сақлаш ва кўпайтириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади. Администрация раҳбари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларидан бу йўналишда олиб борилаётган ишлар юзасидан мунтазам равишда ҳисобот бериб туришни талаб этди.
“Миллат саломатлиги иккинчи даражали масала бўлиши мумкин эмас — тоза ҳаво, сув ва соғлом экологик муҳит учун кураш олдимизда турган энг асосий вазифалардан биридир”, деди Саида Мирзиёева.
Умуман олганда, экологик вазият ҳамда уни яхшилаш бўйича кўрилаётган чоралар қандайдир бир марталик ёки вақтинчалик акция эмаслиги, бундан кейин, гарчи ҳаво яхшиланган тақдирда ҳам, мазкур йўналишдаги ишлар тўхтаб қолмаслиги, изчил ҳамда тизимли давом этиши, буни барча бўғиндаги раҳбарлар тўғри англаши кераклиги таъкидланди.
.png)
“Энг асосийси, Президентимиз хоҳлаётган ва доим таъкидлайдиган масала — қилаётган ишларимиз илмга асосланиши керак. Олимларни эшитишимиз, илғор хорижий илмий тажрибалардан фойдаланишимиз, юртимизда ҳам ушбу соҳадаги илмий мактабни яратишимиз керак”, — дея таъкидлади Саида Мирзиёева.
Йиғилишда Ўзбекистонда атмосфера назоратига мўлжалланган катта илмий лаборатория ташкил қилишга оид масала ҳам муҳокама қилинди ва бу бўйича масъуллар учун қатъий муддатлар белгиланди.
Махсус комиссия йиғилишидан сўнг Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъул шахслар билан бирга ҳавони заҳарловчи иссиқхоналар бўйлаб рейд ўтказди. Бундай рейдлар ҳар кеча амалга оширилмоқда.
"Миллат саломатлиги Президентимиз учун устувор вазифа ҳисобланади, шунинг учун муаммо тўлиқ ҳал этилмагунча тўхтамаймиз," - дея таъкидлади Саида Мирзиёева йиғилиш чоғида.
Шу билан бирга, тадбиркорлар ўз фаолиятини қонуний ва хавфсиз юритишлари учун ёрдам кўрсатиш зарур. Экология қўмитасига бир кун ичида ушбу иссиқхонага замонавий фильтр ўрнатиш, шунингдек, тадбиркорлар учун семинар-тренинг ва филтрлар савдо-кўргазмасини ташкил этиш вазифаси топширилди.
.png)
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
77413
Жамият
56530
Жамият
55716
Жамият
50781
Жамият
//
Изоҳ йўқ