Жамият
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президент қишлоқ хўжалигига алоҳида эътибор қаратди.
Унда аниқ маҳсулот экиш шарти билан аукционга чиқарилган 10 минг гектар ер бир йилдан буён сотилмаётгани қайд этилди. Шу боис, кейинги йилдан бошлаб экин ерларини ижарага беришнинг янги тизими жорий қилинади. Энди ерни ижарага олган деҳқон унга нима экишини ўзи мустақил ҳал қилади. Шунингдек, аукционда такрорий савдога қўйилган ерларнинг бошланғич нархи 10 фоизгача пасайтирилади.
Ер ижарасидан тушган маблағлар тўлиқ саноатлашган боғларга сув, электр, йўл тармоқларини тортиш каби инфратузилма объектлари учун сарфланади.
АҚШлик ҳамкорлар билан Зоминда парранда бўйича йирик наслчилик корхонаси ташкил қилинмоқда. Ушбу кластерда 100 минг бош қувватдаги биринчи наслли она товуқ ва 9 миллион дона инкубацион тухум ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Бу уникал лойиҳа республикада паррандачиликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
77411
Жамият
56522
Жамият
55716
Жамият
50781
Жамият
//
Изоҳ йўқ