Жаҳон
Буюк Британиянинг нуфузли The Economist нашрининг Қозоғистондаги воқеаларга баҳо берган мақоласида Ўзбекистон Марказий Осиёдаги яхши ўзгаришлар рўй бераётган давлат экани ҳақида таъкидланди.
Нашр шарҳловчилари коррупциялашган тузумни Қозоғистон инқирозининг асосий сабаби деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, қуйидаги муаммолар Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига хос эканлиги таъкидланади:
➖ хомашё товарлари экспортига қарамлик;
➖ аҳолининг сезиларли меҳнат миграцияси;
➖ иқтисодиётдаги беқарорлик;
➖ уюшган жиноятчилик.
Мақолада, шунингдек, зарур ислоҳотларнинг йўқлиги беқарорликнинг манбаи сифатида таъкидланади.
Бироқ нашрнинг таъкидлашича, 2016 йилда ҳокимият тепасига келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев:
➖ мажбурий меҳнат амалиётига барҳам берди;
➖ оддий фуқароларга кўпроқ шахсий эркинлик берди;
➖ мамлакат иқтисодиётини модернизация қилди.
Бу, The Economist шарҳловчиларига кўра, ижобий ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги яхши хабар.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ