Сиёсат
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Президент Жиззах вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Улуғбек Мустафоев номзодини илгари сурди.
Халқ депутатлари ва вилоят фаоллари номзод ҳақидаги фикрларини билдирдилар. Шундан сўнг вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Давлат раҳбари янги ҳоким билдирилган ишончни оқлаб, кейинги йилда вилоятга 4,5 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиш, экспортни 500 миллион долларга етказиш, 175 минг одамни ишли қилиш, 15 минг оилани камбағалликдан чиқариш борасида қаттиқ ишлаши кераклигини кўрсатиб ўтди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ