Спорт
Ўзбекистон У-17 терма жамоасини Осиё чемпионлигига етаклаган ва Жаҳон чемпионати нимчорак финалига олиб чиққан мураббий — Исломбек Исмоилов «Нефтчи» ПФКнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Марғилон шаҳрида туғилган Исломбек Исмоилов ёш бўлишига қарамай, миллий футболимизда сезиларли натижаларга эришиб, мураббийлик соҳасида энг истиқболли кадрлардан бири сифатида танилган. У бошқарган У-17 терма жамоаси замонавий ўйин услуби, интизом ва характер билан мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
«Нефтчи» жамоаси келгуси мавсумдаги асосий вазифалари сифатида чемпионликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, Осиё Чемпионлар Лигаси элит босқичида муваффақиятли иштирок этиш, жамоанинг рақобатбардош ва узлуксиз ривожини таъминлаш, кабиларни белгилаб олди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ