Жаҳон
1 декабридан бошлаб Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакат Марказий банки номинал қиймати 1,5 ва 10 манат бўлган модификацияланган полимер банкнотларни, шунингдек, «Trust Inace» шиори остида ўтказилаётган 200 манатлик янги полимер банкнотларни муомалага киритади. Бу ҳақда «Туркменистан сегодня» ахборот агентлиги маълум қилди.
.jpg)
Банкнотларнинг аввалгиларидан асосий фарқловчи хусусиятлари – қалбакилаштириш эҳтимоли пастлиги ва ташқи омилларга, хусусан, эскириш, шикастланиш ва ҳоказоларга юқори чидамлилиги саналади. Бундан ташқари, уларнинг ҳимоя хусусиятлари кучайтирилиб, ҳақиқийликнинг визуал кўрсаткичлари ҳам яхшиланган.
1, 5 ва 10 манатлик банкнотларнинг ранги ва дизайни деярли ўзгармаган бўлиб, уларда Халқаро тинчлик ва ишонч йили эмблемаси акс этган. 200 манатлик банкнотанинг олд томонида Орқадоғ ёдгорлиги, орқа томонида эса Орқадоғ шаҳар ҳокимияти тасвирланган. Ўзгартирилган манат ва янги банкнотнинг олд томонида чиқарилган йили ва Туркманистон Марказий банки Бошқаруви раисининг факсимил имзоси акс эттирилган.
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
77983
Жамият
56859
Жамият
56089
Жамият
51143
Жамият
//
Изоҳ йўқ