Жамият
Ижтимоий тармоқларда пенсионерлар мол-мулк ва ер солиғидан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Солиқ қўмитаси ушбу маълумотлар қанчалик асосли экани юзасидан тушунтириш берди.
Унда айтилишича, Солиқ кодексининг 421-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича имтиёз барча пенсионерларга нисбатан татбиқ қилинади. Фақатгина бунинг ягона шарти шуки, пенсионерлар ўзларининг мулкида бўлган турар жой объектларга нисбатан ва фақатгина 60 кв/м доирасидагина мазкур имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ер солиғи бўйича эса Солиқ кодексининг 436-моддасига мувофиқ, имтиёз фақатгина ёлғиз пенсионерларга нисбатан қўлланилади.
Маълумот учун, қонунчиликка кўра, ёлғиз пенсионер деганда ёлғиз ўзи ёки вояга етмаган ёхуд ногиронлиги бўлган болалари билан яшайдиган пенсионерлар тушунилади.
Ушбу имтиёзлардан фойдаланиш учун пенсионерлар ўзларининг пенсия гувоҳномаларини ёки бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан бериладиган маълумотномани, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, яъни МФЙ томонидан бериладиган маълумотномани солиқ органига тақдим этиш кифоя қилади. https://t.me/soliqnews/16457
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ