Жаҳон
Оксфорд луғати “рейджбейт” (rage bait-сўзма сўз таржима қилганда ғазаб ўлжаси деган маънони англатади) сўзини йил сўзи деб атади. Бу ҳақда Oxford University Press нашриёти ўз сайтида маълум қилган.
Унда қайд этилишича, бу сўз 2025 йилги хаос (тартибсизлик)ни ифодаловчи мукаммал таъриф саналади. Сўзнинг машҳурлиги эса ундан интернетда кўп фойдаланилиши билан изоҳланади.
Луғатнинг ўзи “рейджбейт”ни шундай таърифлайди:
“Бу одатда маълум бир веб-саҳифа, ижтимоий тармоқ саҳифасини оммабоплигини ёки трафикини ошириш мақсадида провокацион ёки ҳақоратли элементлардан фойдаланилган, атайлаб ғазаб ёки нафратни қўзғаш учун тайёрланган онлайн контент”.
Нашрга кўра, рейджбейт фонида эътибор тортишга уринадиган правокаторлар сони ортган.
Оксфорд луғати 2024 йилда brain rot — мия чириши сўзини йил сўзи сифатида танлаган эди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Маданият
Спорт
Жамият
77410
Жамият
56520
Жамият
55715
Жамият
50777
Жамият
//
Изоҳ йўқ