Жамият
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Икром Тагаев 24–28 ноябрь кунлари ўтказилган рейд натижалари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Махсус комиссия томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар Тошкент шаҳри ва атрофида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи объектлар фаолиятига чек қўйиш юзасидан тизимли равишда рейд тадбирлари олиб борган. Натижада 1449 та иссиқхона ўрганилиб, 67 тасининг фаолияти тўхтатилган ва 403 нафар шахсга маъмурий баённома расмийлаштирилган. 19 та иссиқхона хўжаликларига эса «Ҳудудгазтаъминот» АЖ филиаллари томонидан газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар тақдим этилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 6.3 гектар майдонни эгаллаган 53 та ноқонуний қурилиш объектлари ҳам аниқланган ва ҳозирда уларни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 186 та ҳолатда атмосфера ҳавоси ифлослантирилаётганлиги ва 235 та қурилиш объектининг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилмаганлиги маълум бўлган. 34 та объектнинг қурилиши вақтинча тўхтатилган, 188 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. 51 та объектга сув пуркагич ўрнатилган.
Юкни тент билан ёпмасдан ҳаракатланган 837 та, атмосферани меъёрдан ортиқ зарарлаган 206 нафар ҳайдовчиларга ҳам маъмурий жарималар қўлланилган.
Шу билан бирга, 496 км ҳудудга тенг 77 та кўча ва 165 жамоат жойларига сув сепилиб, намлантирилган. 45 та каналдан сув олувчи 322 км узунликдаги 121 км ариқлар тозаланган, 126 та фаввора ишга туширилган.
Тошкент вилоятида жойлашган дарё ва сойлардан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш бўйича 54 та ҳолат аниқланган. Эндиликда айбдорларни жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.
Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида Тошкент шаҳар ҳавосининг ифлосланиш даражаси бирмунча камайишига эришилган.
Гидрометеорология хизмати агентлиги хабарига кўра, 29 ноябрдан мамлакат ҳудудида совуқ антисиклон кучайиши ва унинг таъсири 5 декабргача сақланиб туриши кутилмоқда. Бу инверсия ҳодисаларининг кучайиши ва ҳавонинг ифлосланиш кўрсаткичларини маълум даражада ошишига олиб келиши мумкин.
«Махсус комиссия томонидан кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Натижалар ҳақида доимий маълумот бериб борилади», дейилади хабарда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77409
Жамият
56520
Жамият
55715
Жамият
50776
Жамият
//
Изоҳ йўқ