Жамият
28 ноябрь куни 750-сонли Ҳукумат Қарори билан транспорт воситаларининг экологик тоифасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Транспорт воситаси тоифаси унинг ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган экологик синфига кўра қуйидаги Экологик тоифаларга ажралади:
Дизель:
- Эуро-4 ва ундан юқори — «тоза»
- Эуро-3 — «ўрта».
- Эуро-0, Эуро-1, Эуро-2 — «зарарли»
Гибрид, муқобил ёқилғи ва ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган автомобиллар — «тоза».
Рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олишда транспорт воситасига мос «яшил», «сариқ» ёки «қизил» рангли экологик стикерлар ЙХ хавфсизлиги бўлинмаларида берилади.
Автомобиль эгалари стикерни ихтиёрий равишда ИИВ ЖХД ЙХ хизмати расмий сайти ёки мй.гов.уз орқали ҳам сўраши мумкин. Стикерлар муддатсиз берилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ