Жамият
Google фойдаланувчилари энди Google Гемини сунъий интеллект платформасидан ўзбек тилида ҳам фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Сунъий интеллект даврида етакчилик: стратегия ва инновация» панель сессиясида маълум қилинди.
Муҳокама иштирокчилари қаторида бўлган Google Cloud'нинг ҳукуматлар билан алоқалар ва давлат сиёсати бўйича раҳбари Марина Жуних Google Гемини платформаси энди ўзбек тилини қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди.
Ушбу янгилик мамлакатда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект экотизимини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, маҳаллий мутахассислар, тадбиркорлар ва аҳоли учун замонавий АИ ечимларидан она тилида фойдаланиш имкониятини яратади.
Тадбирда шунингдек, Ўзбекистоннинг рақамли трансформация жараёнлари, сунъий интеллект соҳасидаги глобал тенденциялар ва халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77726
Жамият
56708
Жамият
55930
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ