Жаҳон
Роскомнадзор WhatsApp'ни бутунлай блоклашга рухсат берди, деб хабар берди РИА Новости нашри. Унга кўра, мессенджер қонунчилик талабларини бажармаса, у мамлакатда бутунлай тақиқланади.
“Агар Россия қонунчилиги талаблари мессенджер томонидан бажарилмаса, у тўлиқ блокланади”, дейилади Роскомнадзор хабарида.
Қайд этилишича, WhatsApp Россияда жиноят ва фирибгарликларнинг олдини олишга қаратилган қоидаларга риоя этмаяпти. Бундан ташқари, мессенджердан террорчилик режасини тузиш ва уни амалга оширувчиларни ёллаш мақсадида ҳам фойдаланилмоқда.
Роскомрнадзор чекловлар босқичма-босқич амалга оширилаётганини қайд этиб, россияликларга миллий сервислардан фойдаланишни тавсия қилган.
Россия Давлат думасининг Ахборот сиёсати комитети аъзоси Антон Немкин таъкидлашича, 2025 йилда WhatsApp фойдаланувчиларига ҳужумлар миқдори 3,5 бараварга ортган. Минглаб аккаунтларга бузиб кирилиб, маълумотлар ўғирланган. Шунингдек, молиявий фирибгарликларни амалга оширган “клон” ҳисоб рақамлари аниқланган.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ