Жамият
Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб совуқ антисиклон таъсири 5-декабрга қадар сақланиб туради. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Айтилишича, 29-ноябрдан бошлаб совуқ антисиклон таъсири янада кучайиши кутилмоқда, бу эса атмосфера босимининг кўтарилишига ва ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келади, яъни кечалари совуқ, кундузи кучсиз илиқ кузатилади. Совуқ антисиклонга хос бўлган эрталабки туман бўлиши мумкин. Юқори босимли майдон келгуси 10 кун давомида сақланиб туриши прогноз қилинмоқда.
“Ўзгидромет” аввалроқ инверсия 29-ноябргача давом этиши ҳақида хабар берган эди. Бироқ, синоптик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, совуқ антисиклон давом этиши фонида инверсия ҳодисалари кутилганидан узоқроқ давом этади.
Узоқ муддатли инверсия чанг, тутун ва майда заррачалар (ПМ) концентрациясининг ошишига, шунингдек, қуюқ туман ҳодисалари содир бўлишига олиб келиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77474
Жамият
56574
Жамият
55761
Жамият
50829
Жамият
//
Изоҳ йўқ