Жамият
27-ноябрда имзоланган қонун бўйича электрон сигареталарни ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Унга кўра, Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотлари, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, шу жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ўтказиш, ишлаб чиқариш Ўзбекистонга олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш, анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 2-йилдан 3-йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3-йилдан 5-йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу ҳаракатларни содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган тақдирда, жавобгарликдан озод қилинади.
Бундан ташқари “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунда электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг айланишига доир тақиқ белгиланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77404
Жамият
56518
Жамият
55714
Жамият
50765
Жамият
//
Изоҳ йўқ