Жамият
Эндиликда Тошкент давлат юридик университетида факультет деканларини сайлаш амалиёти жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига кўра, университетда таълим – тадқиқот – амалиёт интеграциясини таъминлаш мақсадида соҳавий факультетлар тизими академик департамент, тадқиқот, амалиёт ва карера марказларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Университет кафедралари негизида академик департаментлар ва улар таркибида шўбалар ташкил этилади. Тадқиқот марказлари факультетлар йўналишидан келиб чиқиб илмий ходимлардан иборат бўлади, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни илмий ёндашувлар асосида тадқиқ қилади. Шунингдек, факультет деканлари, департамент бошлиқлари ва марказ раҳбарларини сайлаш амалиёти жорий этилади.
Улар 2 ўқув йилига сайланади ҳамда бир шахс сурункасига 2 муддатдан ортиқ мазкур лавозимларга сайланиши мумкин эмас. Академик департаментлар бошлиқлари ва марказлар раҳбарлари факультет декани ўринбосарлари ҳисобланади.
Шўбалар профессор-ўқитувчилар таркибидан иборат бўлиб, уларнинг раҳбарлари кафедра мудирларига тенглаштирилади.
Фармон билан 2026/2027 ўқув йилидан “Юриспруденция” ҳамда “Давлат ва жамият бошқаруви” таълим йўналишида бакалавр даражасига эга шахсларга қайта тайёрлов курсларидан ўтмасдан мактабда давлат ва ҳуқуқ асослари фани бўйича дарс беришга рухсат этилади.
Шу билан бирга, ҳуқуқ фанидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синови ташкил этилиб, унинг натижалари асосида давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
77403
Жамият
56518
Жамият
55713
Жамият
50765
Жамият
//
Изоҳ йўқ