Жамият
АИ-80 бензини савдоси тўхтатилади
Аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда 1 декабрдан АИ-80 бензинини АЁҚШларда сотишни олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади. Шунингдек, ҳаво ифлосланишини камайтиришга қаратилган янги талаблар жорий этилади.
Атроф-муҳит мониторингига оид очиқ маълумотлар базаси ишга тушади
Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими маълумотлари базаларининг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлайди ҳамда уларда қуйидаги маълумотларни жойлаштириб боради, жумладан:
– ҳар йили «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган дарахт ва кўчатлар ҳақида;
– дарахт ва буталарни кесиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш мақсадида тақдим этилган аризалар ҳақида;
– сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олиш бўйича жорий қилинган мораторий тартибини бузган шахслар ҳақида.
Туризм соҳасининг айрим мутахассислари қайта тайёрланади
Президент қарори билан, туризм соҳаси субъектлари мутахассислари шартнома асосида қайта тайёрланади ва малакаси оширилади.
Шунингдек, ҳар йили Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо давлатларнинг 100 нафар иқтидорли мутахассисларига Самарқанд кампуси(Академия)нинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув дастурларида таълим олиш учун махсус грант ажратилади.
Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги оширилади
Ҳукумат қарори билан, 2025-йил 1 декабрдан зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаштириш амалиёти йўлга қўйилади.
«Истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари» тизими жорий этилади
Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2025-йил 1 декабрдан бошлаб «истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари» тизими жорий этилади.
Тадбиркорларга қўшимча равишда кафолатлар тақдим этилади
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан тадбиркорларга қўшимча равишда кафолат ёки кафиллик қуйидаги шартларда тақдим этилади:
– йирик тадбиркорларга 10 млрд сўмгача, бироқ кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
– ўрта ва йирик тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва «яшил» иқтисодиёт йўналишидаги йирик лойиҳаларига уларнинг айланмасидан келиб чиқиб, 10 млрд сўмдан ортиқ бўлган миқдорда;
– аввал кафилликдан ижобий фойдаланган ва яхши кредит тарихига эга бўлган тадбиркорларга амалда белгиланган кафиллик миқдорини 1.5 бараваргача оширган ҳолда.
Электрон идоралараро ҳамкорликни амалга оширишга рухсат этилади
Нодавлат нотижорат ташкилотларига «Рақамли ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали белгиланган тартибда электрон идоралараро ҳамкорликни амалга оширишга рухсат берилади.
Нотариал хизматлар кўрсатишда айрим талаблар бекор қилинади
2025-йил 1 декабрдан республикада нотариал тасдиқланган никоҳ шартномалари нусхасини «Нотариус» ахборот тизими (Тизим) га мажбурий юклаш тартибини жорий этиш орқали уларнинг аслини нотариуслар томонидан талаб қилиш бекор қилинади.
Бунда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар электрон қурилмаларда сақланади ҳамда уларни Тизимда тўғридан-тўғри нотариал ҳаракатга бириктириш ва сақлаш имконияти яратилади.
Никоҳни расмийлаштиришда тиббий кўрик маълумотномаси талаб этилмайди
1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади, жумладан:
– никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби;
– никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши;
– автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби.
Нодавлат суд экспертлари фаолияти ривожлантирилади
1 декабрдан нодавлат суд экспертларига якка тартибда суд-экспертлик бюроси шаклида фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.
15 декабрдан эса шахслар учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига экспертиза тадқиқотлари ўтказиш бўйича «Суд-эксперт» портали орқали онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади
Фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади.
2025-йил якунигача суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастури яратилади.
Агропорталда бир қатор хизмат турлари жорий қилинади
Иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш хизматлари Агропортал орқали тақдим этилади.
«Толлинг операциялари» модули амалга оширилади
Божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи «Толлинг операциялари» модули амалиётга жорий этилади.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
77403
Жамият
56517
Жамият
55712
Жамият
50764
Жамият
//
Изоҳ йўқ