Спорт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Синдоров «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланди.
Унга мазкур унвон мамлакатда шахмат спорт турини янада ривожлантиришга, халқ ўртасида ушбу спорт турини оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, эл-юрт олдидаги фарзандлик бурчига содиқ қолиб, азм-у шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани, жаҳон миқёсида Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижага эришгани, Янги Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини дунёга тараннум қилиш, ёшларни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун берилган.
Маълумот учун, шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчи Президент совғаси – 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
77557
Жамият
56624
Жамият
55823
Жамият
50888
Жамият
//
Изоҳ йўқ