Жамият
Президентнинг тегишли қарори билан Истамов Махмуд Шухратович адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
.jpg)
Маълумот учун, Истамов 1979 йилда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлган. Шунингдек, 2021-2024 йилларда Бухоро вилояти прокурори, 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони раҳбари лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар (2025 йилдан) Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Бундан ташқари, Президентнинг тегишли қарори билан Аллакулиев Миржалол Давранбекович адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
.jpg)
Маълумот учун, Аллакулиев 1988 йилда Хоразм вилояти, Хива туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.
Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Адлия вазирлиги раҳбарият қошидаги аппаратнинг қабулхона котиби лавозимида бошлаган. 2018-2021 йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи, 2021-2022 йилларда Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар (2022 йилдан) Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Президентнинг тегишли қарори билан Рабиев Шерзод Миржалилович бошқа ишга ўтиши муносабати билан адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.
.jpg)
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
77403
Жамият
56517
Жамият
55712
Жамият
50764
Жамият
//
Изоҳ йўқ